Линклар

Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашаётган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров халқаро ҳамжамият Шимолий Корея ва Эроннинг ядровий дастурлари борасида қатъий, айни пайтда “жуда эҳтиёткор” бўлиши кераклигини айтди.


У халқаро ҳамжамиятнинг Пхенян ва Теҳронга қарши ҳар қандай кескин чораси муаммони тинч йўл билан ҳал этиш ҳаракатига путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Биз музокаралар столига қайтишимиз керак. Олти томонлама сўзлашув тўхтаб қолгандан бери вазият яхшилангани йўқ. Шимолий Корея ядровий синов ўтказди. Шунга қарамай, энг муҳими, Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасида олти томонлама музокараларни давом эттириш ҳақида келишув бор. Мен бу келишув амалга ошишига умид қиламан”, - деди С.Лавров.
XS
SM
MD
LG