Линклар

Якшанба куни Ироқда содир этилган террор ҳужуми оқибатида 50дан зиёд одам қурбон бўлди.


Ўнлаб одам яраланди. Хилла шаҳрида бир худкуш қурувчилар йиғилган жойда ўзини ўзи портлатган. Оқибатда 20дан зиёд киши ҳалок бўлган. Ироқ телевидениеси Хилладаги портлашни содир этган худкуш суриялик бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Ироқ ва АҚШ бир неча бор Сурияни жангариларни тайёрлаганликда айблаган. Бағдоднинг шиалар яшовчи мавзесида ичига мина ўрнатилган учта машина портлатилган. Киркукда дафн маросими пайти бир худкуш бомба портлатган. Баакубада эса автобус ўққа тутилган.
XS
SM
MD
LG