Линклар

logo-print

Британия полицияси Россия федерал хавфсизлик ҳизматининг собиқ ходими заҳарлангани билан боғлиқ ходисани ўрганишга киришган.


2001 йилда Буюк Британиядан сиёсий бош пана олган собиқ ФСБ ходими Александр Литвиненко шу ой бошида заҳарланиш диагнози билан касалхонага ётқизилган эди. Унгача Литвиненко Марио Скармелла исмли қандайдир италиялик билан учрашгани ва ўша италиялик журналист Анна Политковская ўлимига оид муҳим ахборотни беришини айтган. Литвиненкони даволаётган докторлар уни одам ҳаёти учун ўта хавфли заҳар моддасини аниқлаганлар. Собиқ ФСБ ходими Александр Литвиненко Британиядан сиёсий бош пана олгач, Россия махсус ҳизматларини танқид этувчи бир қатор китоблар ёзган.
XS
SM
MD
LG