Линклар

Ханойда Осиё Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ниҳоясига етди.


Саммит қатнашчилари июл ойида узилиб қолган глобал савдо бўйича музокараларни тиклаш кераклиги ҳақида баён қилганлар. Шунингдек, саммитда Шимолий Корея ядровий синовларини тўхтатиши борасида ҳам чақириқлар янграган. АҚШ президенти Жорж Буш ва Хитой раҳбари Ху Цзинтаоларнинг учрашувида ҳам бу таъкидланди. Жумладан Оқ уй раҳбари бу борада Хитойни мухим давлат деб таърифлар экан, биргаликда ишлаш орқали Шимолий Корея ва Эрон муаммоларини ҳал эта оламиз, деб айтди. Ўз навбатида Пекин рахбари Ху Цзин Тао ҳам АҚШ-Хитой алоқаларига юқори баҳо берди ва икки давлат ўрастидаги муносабатларда ўсиш кузатилаётганидан мамнун эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG