Линклар

Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Саддам Ҳусайнни инсониятга қарши жиноятларда айблаб уни осиш орқали ўлимга махкум этган Ироқ маҳкамасини танқид қилди ва собиқ диктатор устидан маҳкама адолатли ўтмаганини билдирди.


Бугун эълон қилинган 97 сахифадан иборат ҳисоботда, айнан Ироқ маҳкамасининг хатоси Саддам Ҳусайн устидан кечган суднинг адолатли ўтишига имкони бермаган. Шунингдек, Хьюман Райтс Уотч ўз ҳисоботида суд таркиби мунтазам ўзгартириб турилгани ва хакамларнинг тажрибасизлигини ҳам тилга олган. Икки хафта олдин Ироқ суди Саддам Ҳусайнни инсониятга қарши жиноятларда айбли деб топиб, осиш орқали ўлимга махкум этган эди.
XS
SM
MD
LG