Линклар

Россия ва Вьетнам ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва терроризмга қарши ҳамкорликда кураш борасида шартнома имзоланди.


Россия президенти Владимир Путин Вьетнамга сафари чоғида атом энергияси соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мумкинлигини билдирди. У ва Вьетнам президенти Нгуен Минх Триетхаве нефть соҳасидаги “Вьетсовпетро” қўшма корхонаси фаолиятини қайтадан тиклашга розилик берди. Икки президент ўз ҳукуматларини қўшма корхона фаолиятини кенгайтиришга доир режа лойиҳасини тақдим этишга чақирди. Музокаралар якунида қабул қилинган қўшма баёнотда томонлар Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасида боши берк кўчага кириб қолган музокараларни давом эттиришга даъват этди.
XS
SM
MD
LG