Линклар

logo-print

Буюк Британия бош вазири Тони Блэр Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан учрашувда британиялик аскарлар Афғонистонга қанча керак бўлса, шунча ёрдам беришини билдирди.


Музокаралардан сўнг ўтазилган матбуот анжуманида у НАТО кучларини Афғонистонда ўз бурчларини сидқидилдан адо этишга чақирди. Бироз аввал Т.Блэр Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида британиялик аскарлар билан учрашди.
“Мана шу саҳронинг ажойиб бир ўлкасида, 21-аср бошида дунё хавфсизлигининг келажаги барпо этилажак!!! Сиз эса шу машшақатли ишни қилмоқдасиз. Шунинг учун сиз ва қилаётган ишингиз қадрлидир”, - деди Т.Блэр.
Айни пайтда Афғонистонда британиялик 5 мингга яқин ҳарбий хизмат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG