Линклар

logo-print

Ўзбекистон қўшни Тожикистонни икки давлат ўртасидаги чегара ҳудудларида вазиятни кескинлаштиришда айблади.


Ўзбекистон Чегара хизмати тарқатган баёнотда айтилишича, жорий йил мобайнида икки давлат чегара ҳудудларида Тожикистон чегарачилари айби билан 24 маротаба турли ҳодисалар рўй берган. Ўтган ҳафтада тожик чегарачилари томонидан бир ўзбек ҳарбийси отиб ўлдирилган эди. Тожик чегарачиларининг билдиришича, бир неча ўзбек чегарачиси Тожикистон ҳудудига 150 метргача кириб борган. Тожик чегарачилари огоҳлантириш мақсадида осмонга ўқ узган, сўнгра ўзбек ҳарбийларига қарата ўт очишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG