Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Осиё бўйлаб сафарини якунлаётиб Индонезияга ташриф буюрди.


Индонезия президенти Сусило Юдхойоно билан учрашувда Буш Эрон ва Шимолий Корея ядровий дастурлари билан боғлиқ масалани ҳамда Ироқдаги вазиятни мухокама этган.
"Мен Ироқдаги ҳарбий ҳозирлигимизни камайтириш ёда кенгайтириш борасида ҳали қарор қабул қилганим йўқ. Турли манбаалардан лозим бўлган ахборотни олмагунимча бу борада қарор қабул қилмайман", - деди Буш.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан халқаро ҳамжамият биологик қуролларнинг тарқалиши олдини олиш борасида ҳаракатларни кучайтириши кераклигини таъкидлади. Жаноб Аннанга кўра, бугунги кунда кўпгина террорчи ва жиноий гуруҳлар биологик қуролга эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бунга чап бериш учун барча давлатлар биргаликда ҳамкорлик қилиши зарур.
XS
SM
MD
LG