Линклар

logo-print

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг бугун Лондонда Британия бош вазири Тони Блэйр билан учрашиши кутилмоқда.


Қозоғистон раҳбари уч кунлик ташриф билан душанба куни Лондонга келган эди. Ўз ташрифи доирасида Назарбоев Қиролича Елизавета II, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки президенти Жан Лемер билан ҳам учрашишни режалаган. Сешанба куни бошланиши кутилаётган сафар Қозоғистон президентининг Буюк Британияга иккинчи расмий ташрифидир. Бир ой олдин Президент Назарбоев АҚШга сафар қилган пайти, унинг ташрифи ўзини қозоғистонлик журналист Борат, деб таништирувчи британиялик қизиқчи Саша Барон Коэннинг фильми тақдимоти пайтига тўғри келиб қолганди. Қозоғистон рахбарининг Лондонга сафари эса Британия кинотеатрларида худди ана шу фильм намойиш қилинаётган даврга тўғри келаётир.
XS
SM
MD
LG