Линклар

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиш холатларини қораловчи резолюция лойиҳасини овозга қўймаслик ҳақида қарор чиқарган.


74 давлат ушбу қарорни қўллаб қувватлаган, 64 давлат қиршилик қилган. Шундай қилиб Ўзбекистон ҳукуматидан асоссиз қамоққа олишлар, ўзгача фикрловчиларни тақиб этишни тўхтатиш талаб этилган резолюция лойиҳаси мухокамалардан четга суриб қўйилди. Айни резолюция лойиҳасида Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеалари бўйича халқаро терговга рухсат бермаётгани ва бу давлатда ўтган давр мобайнида инсон ҳуқуқлари соҳасида ўсиш кузатилмагани ҳам танқид этилган эди.
XS
SM
MD
LG