Линклар

Ҳиндистон ва Хитой расмийлари 1962 йилда икки давлат ўртасида қисқа урушга сабаб бўлган чегара муаммосини ҳал этиш борасидаги битимга имзо чекди.


Мазкур битим Деҳли шаҳрида Хитой президенти Ху Цзинтао ва Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Синкҳ учрашувидан сўнг имзоланди. Расмийлар фикрича, чегара муаммосининг тез фурсатда ҳал этилиши икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларнинг ривожланишига туртки бўлади. М.Синкҳ Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми 2010 йилга келиб 40 миллиард долларга етишига умид қилди.
“Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамда тижорат алоқаларига президент Ху Цзинтао ва мен тарафимдан алоҳида диққат-эътибор қаратилишига келишиб олдик. Биз икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажмини 2010 йилга келиб 40 миллиард долларга етказишга ҳаракат қиламиз ҳамда сармоя оқимини қўллаб-қувватлаймиз”, - деди М.Синкҳ.
XS
SM
MD
LG