Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг мухолифатдаги “Бирлик халқ ҳаракати” партияси икки йил ичида учинчи марта рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига ариза берди.


“Uznews.net” сайтининг ёзишича, “Бирлик” партияси бош котиби Васила Иноятова адлия вазири Бўритош Мустафоевга партияни рўйхатга олишни сўраб мактуб йўллаган. В.Иноятова агар партия рўйхатга олинмаса, Б.Мустафоевдан унинг сабабларини тушунтириб беришни талаб қилган. Айтилишича, “Бирлик” партияси аввал ҳам рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига икки маротаба мурожат қилган. Аммо вазирлик бу аризаларни жавобсиз қолдирган.
XS
SM
MD
LG