Линклар

Ўтган ҳафтада Тошкентдаги Республика ихтисослашган жарроҳлик маркази шифокорлари ёрдамида бир-биридан ажратилган сиам эгизакларининг бири оламдан ўтди.


Бу ҳақда “Озодлик” радиосига эгизакларнинг бувиси Ўғилжон опа маълум қилди. Унинг айтишича, Ҳусанбой душанба куни дафн этилган. Бироқ марказ раҳбари Юрий Калич чақалоқларнинг иккови ҳам тириклиги ва уларнинг аҳволи қониқарли эканини билдирди. Қўшкўпир туманилик сиам эгизаклари Ҳасанжон ва Ҳусанжон Комилжоновлар Республика ихтисослашган жарроҳлик марказида россиялик мутахассислар иштирокида операция қилинган эди. Бу жарроҳлик амалиёти 16 соат давом этган. Сиём эгизакларини ажратиш тажрибасига эга бўлган Россиядаги шифохоналардан бири қўшкўпирлик ака-укани ажратиш операциясини Москвада бепул ўтказишга рози бўлган, бироқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу таклифни рад этган эди.
XS
SM
MD
LG