Линклар

Россия Федерал хавфсизлик ҳизмати ходими Александр Литвиненконинг нима билан заҳарлангани ҳалигача мавхум.


Захарланиш ташхиси билан яқинда Лондон касалхонасига ётқизилган собиқ ФСБ ходими радиоактив таллий воситаси билан заҳарлангани айтилган эди. Аммо, уни даволаётган врачлар касалликнинг кўпгина ташқи белгилари айнан ўша захар белгиларига тўғри келмаслигини айтишган. Врачларга кўра, ҳозирда Литвиненконинг ахволи оғир, аммо барқарор. Лондон полицияси италиялик Марио Скарамелла исмли шахсни сўроқ қилиш ниятида. Айнан шу шахс билан бўлган учрашувдан сўнг Литвиненко ўзини ёмон хис эта бошлаган эди. Римда ўтказилган матбуот анжуманида Скарамелла собиқ ФСБ ходимининг захарланишига алоқаси йўқлигини айтди. Маълумотларга кўра, Марио Скарамелла Литвиненкога россиялик журналист Анна Политковская ўлимига оид ҳужжатларни бермоқчи бўлган.
XS
SM
MD
LG