Линклар

logo-print

Хитой террорчилик айби билан йил бошида судланган уйғур фаоли Хусайн Жалил ўлим жазосига махкум этилмаслиги борасида Канада хукуматига кафиллик берган.


Бу ҳақда Канада Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Питер МакКай маълум қилди. Унинг айтишича, Канада фуқароси бўлган Хусайн Жалил масаласи APEC саммити пайти Хитой расмийлари билан бўлган учрашувда кўтарилган. 37 яшар Жалил март ойида Ўзбекистондаги қариндошларини зиёрат қилгани борганда қўлга олинган ва Тошкент уни Хитойга экстрадиция қилган эди. Айрим хабарларда Хусайн Жалил Хитойда аллақачон ўлимга махкум этилгани, айрим хабарларда эса 15 йилга озодликдан махрум этилгани айтилади. Хитой ҳукумати Жалилни 2000 йилда Синжонда ҳукумат делегациясига қарши уюштирилган хужумда айблаган.
XS
SM
MD
LG