Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ливан саноат вазири Пьер Жамоилнинг ўлдирилишини кескин қоралади.


Аксил Сурия руҳидаги етакчи сиёсатчилардан бўлган 34 яшар Жамоил сешанба куни суиқасд қурбони бўлди. Хабарларга кўра, қуролланган номаълум шахс Байрут шаҳрининг насронийлар яшайдиган Син ал-Фил мавзеида Пьер Жамоилга қарата ўқ отган. Хавфсизлик Кенгаши билдирган баёнотда Жамоилнинг Ливан озодлиги ва мустақиллиги учун курашчи бўлгани таъкидланади. Жаноб Жамолнинг ўлими олти сурияпараст вазирнинг истеъфоси ортидан Ливан сиёсий буҳрон ичида қолган бир пайтга тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG