Линклар

Хитой Ўзбекистондан экстрадиция қилинган уйғур Ҳусайн Жалилга нисбатан ўлим жазоси қўлламасликка ваъда берди.


Бу ҳақда маълум қилган Канада Ташқи ишлар вазирлиги вакили Андре Лемайнинг айтишича, Ҳ.Жалил масаласи ўтган ҳафта Осиё-Тинч океани давлатлари анжуманида иштирок этган Хитой президенти Ху Цзинтао ва Канада бош вазири Стивен Ҳарпер ўртасида муҳокама қилинган. Бу масала икки давлат ташқи ишлар вазирлари учрашувида ҳам кўтарилган. Ўзбекистонда ҳибсга олиниб, кейин Хитойга экстрадиция қилинган Ҳ.Жалил Канада фуқароси ҳисобланади.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG