Линклар

Қирғизистон парламенти депутатлари Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг Қарзга ботган камбағал давлатлар (HIPC) дастурига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда.


Қирғизистонинг “Кабар” ахборот агентлиги хабарига кўра, парламентнинг бюджет қўмитаси мамлакатнинг бу дастурга қўшилиши халқаро сармоядорларнинг Қирғизистонга сармоя ётқизиш жараёнига путур етказиши мумкинлигини билдирган. Бироқ Қирғизистон иқтисод ва молия вазири Оқилбек Жапаров депутатлар бу масалада қандай фикрда бўлишидан қатъи назар сўнгги қарор мамлакат президенти Қурманбек Бақиев томонидан қабул қилинишини айтган.
XS
SM
MD
LG