Линклар

logo-print

Россия 1 январдан бошлаб Европа Иттифоқи чорва махсулотларига тақиқ жорий этишини маълум қилди.


Келаси йилдан Европа Иттифоқига қўшилиши кутилаётган Болгария ва Руминияда қора моллар орасида тарқалган касалликдан Россия хавотирда. Мана шу икки давлатдан келтириладиган гўшт махсулотларнинг сифатини Европа Иттифоқи кафолатламаса Россия шу махсулотлар импортига тақиқ жорий этишини билдирган. Айни пайтда Европа Иттифоқи расмийлари Россиянинг ушбу эътирозларини асоссиз дея, музкара учун ўз вакилини Москвага жўнатишини айтган. Россиянинг ушбу тақиқи Европа Иттифоқига миллардлаб евро миқдорида зарар келтириши мумкин.
XS
SM
MD
LG