Линклар

logo-print

Номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган Ливан саноат вазири Пьер Жамоил бугун Байрутда дафн этилади.


Мамлакатда мустақиллик кунига бағишланган байрам тадбирлари бекор қилинган. Аксилсурия кайфиятидаги етакчи сиёсатчилардан бўлган 34 ёшли Пьер Жамоил сешанба куни суиқасд қурбони бўлганди. Сўнгги икки йил ичида Ливанда Сурия сиёсатини маъқулламайдиган тўртта сиёсатчи отиб ўлдирилди. АҚШ президенти Жорж Буш Пьер Жамоилнинг ўлдирилишини қоралади. БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам бу қотилликни кескин қоралаб, Ливандаги барча партияларни бирдамликка чақирди. Айни пайтда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Пьер Жамоил ўлими юзасидан терговга кўмаклашиш борасидаги Ливан ҳукумати сўровини мақуллади. Ливан бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилиши билан боғлиқ 2005 йилги холатни ўрганаётган БМТ комиссияси эндиликда Жамоил ўлими юзасидан тергов олиб боришда Ливан ҳукуматига ёрдам берадиган бўлди.
XS
SM
MD
LG