Линклар

logo-print

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг ушбу мамлакатда ОИТС юқтирганлар сони кўпайиб бораётгани тўғрисидаги ҳисоботини рад қилди.


Вазирлик расмийси Боқижон Маткаримов ҳисоботда Ўзбекистонда ОИТВни юқтирган одамлар сони бўрттириб кўрсатилганини билдирди. Унинг айтишича, ҳужжатда Ўзбекистонда 31 мингга яқин одамда ОИТВ чалингани маълум қилинган. Шунингдек, бу касалликка чалиниш ҳолатлари 2000 йилдан бери кескин ошгани таъкидланган. “Франс пресс” ахборот агентлигининг Б.Маткаримовга асосланиб ёзишича, мамлакатда 1987 йилдан бери фақат 7810 кишида ОИТВ аниқланган.
XS
SM
MD
LG