Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:15

Жамиятни назорат қилишнинг туркманча усули


Хабарларга кўра, Туркманистонда фуқароларнинг хорижга чиқиши учун янги тартиб жорий этилган бўлиб, энди улар чет давлатга йўл олаётганида маҳаллий полициядан ҳам рухсатнома олиши керак.

“Туркман ҳаво йўллари” ширкатига мамлакат президенти девонидан кўрсатма берилган бўлиб, унга кўра, хорижга учаётган йўловчида полициядан рухсатнома бўлмаса, у самолётдан тушириб юборилади.

Туркманистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Фарид Турбатулин бу тартиб-қоида яқинда пайдо бўлмагани, бундан олдин ҳам мавжуд бўлганини айтади.

“Аэропортлар ва божхоналарда мамлакат ташқарисига чиқарилмаслиги шарт бўлган кишиларнинг кўп минг сонлик рўйхати бор. Ана шу рўйхат бўйича назорат қилиб келинади. Айни пайтда чегарадош туманларда истиқомат қилувчилар учун баъзи имтиëзлар ҳам мавжуд. Масалан, Ўзбекистон билан чегарадаги Тошовуз ва Чоржўй вилоятлари, Эрон билан чегарадош ҳудудларда яшовчи фуқаролар визасиз саёҳат қила олади”, - дейди Ф.Турбатуллин.

Унинг айтишича, 2003 йилда Туркманистонда фуқароларнинг хорижга чиқиши учун рухсат берувчи махсус орган (ОВИР) расман тугатилган. БМТнинг бир қанча резолюциялари ва халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатига жавобан Туркманистон раҳбарияти шундай қилишга мажбур бўлган.

Туркманистонга қўшни Ўзбекистонда эса фуқаролар хорижга чиқиш учун махсус органдан рухсат олиш тизими ҳали ҳам мавжуд.

Бу тизимни ичдан билган ўзбекистонлик мутахассиснинг сўзларига кўра, мамлакат фуқароси бирор давлат визасини олишдан олдин паспортига хорижга чиқишга рухсат берувчи ички виза урдириши шарт.

“Бу жараëн 15 иш кунида битиши айтилган бўлса ҳам узоққа чўзилади. Атайлаб чўзишади. 50 ëки 100 доллар берсангиз, ишингиз ўз вақтида ëки тезроқ битади”, - дейди мутахасис.

Фуқароларнинг хорижга чиқишига рухсат беришнинг бу каби тартиби Шимолий Корея, Куба каби мамлакатларда ҳам бор. Балки назорат маъносида бу ҳам керакдир?

Ўзбекистоннинг мутахассис бу саволга жавоб берар экан: “Кераги йўқ бу тизимнинг мутлақо. Одамлар учун бу фақат сарсон-саргардонлик келтиради. Ўзбекистонда ОВИР ИИВ ходимлари учун соғин сигирдир”, - деди.
XS
SM
MD
LG