Линклар

logo-print

Бугун Финляндия пойтахтида Россия-Европа Иттифоқи саммити очилади.


Россия раҳбари аллақачон Хелсинкига етиб келган. Россия ва Европа ўртасидаги ўзаро шериклик шартномаси билан боғлиқ музокаралар саммит марказида бўлиши кутилаётган эди. Аммо Полшанинг ветоси бу музокараларни четга суриб қўйди. Польша бу шартномани ратификация қилиш эвазига Россиядан ЕИнинг Энергетика хартиясини имзолаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари импортига чекловларни олиб ташлашни талаб қилган. Аввалроқ Россия келаси йилдан Европа Иттифоқига қўшилиши кутилаётган Болгария ва Руминия озиқ овқат махсулотлари сифатига шубҳа билдирган ва Европа Иттифоқидан гўшт махсулотларни сотиб олишни чеклаш билан пўпса қилган эди.
XS
SM
MD
LG