Линклар

logo-print

Россия жосуслик хизматининг собиқ агенти Александр Литвиненко Лондон касалхонасида жон таслим этган.


Бу ҳақда ўша шифохона врачлари маълум қилди. "Шуни чуқур қайғу билан айтмоқчиманки, Александр Литвиненко 23 ноябр куни соат 21дан 21 минут ўтганда касалхонада оламдан ўтди", - деди Лондондаги касалхона вакили Жим Доун. Россия ҳукуматининг ашаддий танқидчиси бўлган Литвиненко уч ҳафта муқаддам заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. Литвиненконинг иши билан Скотланд-Ярднинг махсус террорга қарши кураш бўлинмаси шуғулланмоқда. Россия федерал хавфсизлик ҳизмати подполковниги бўлган Литвиненко "ФСБ Россияни портлатмоқда" номли китоб муаллифидир. Ана шу китобда Литвиненко, 1999 йилда Россия хавфсизлик махсус хизматлари Москвадаги турар жой биноларини портлатишган ва айни шу амал билан Чеченистонга қарши янги амалиётларга туртки берганлар, дея даъво қилади. Литвиненконинг яқинлари ва дўстлари унинг заҳарланишида Россия ҳукумати қўли бор, деб даъво қилмоқдалар. Москва эса бу даъволарни кескин рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG