Линклар

logo-print

Европа Иттифоқининг Хелсинкида ўтаётган саммитида иштирок этаётган Россия президенти Владимир Путин тузилма давлатлари раҳбарлари билан учрашди.


Анжуманда дастлаб Россия ва ЕИнинг ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги шартномаси муҳокама этилиши кутилаётган эди. Бироқ ЕИ аъзоси Польша Россия томонидан бу давлатнинг гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотларига чеклов жорий этилганига жавобан шартнома қабул қилинишига вето қўйди. ЕИ ташқи ишлар комиссари Бенито Ферреро-Валднер Польша ветоси аҳамиятини камайтиришга ҳаракат қилди.
“Қанча масалаларни муҳокама қилишимизни ҳам билмайман. Биз Россия билан биргаликда Яқин Шарқ, Эрон ҳамда Шимолий Корея масалаларида биргаликда иш олиб бормоқдамиз. Айтмоқчиманки, биргаликда муҳокама қилинадиган ишлар кўп”, - деди Б.Ферреро-Валднер.
XS
SM
MD
LG