Линклар

Хитой ҳамда Покистон ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида 18 та шартнома имзоланди.


Покистонга сафар қилаётган Хитой президенти Ху Цзинтао давлатлараро стратегик ҳамда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ваъда берди. Имзоланган шартномаларга баҳо берган Хитой раҳбари томонлар, асосан, қўшма корхоналар ташкил этиш, сармоя ётқизиш ва савдо-сотиқни кенгайтириш истагини билдирганини қайд этди.
“Хитой Покистон билан кўпгина соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Уларнинг орасида божхона тўловларисиз савдо-сотиқни амалга ошириш, беш йиллик иқтисодий ҳамкорлик шартномаси каби муҳим стратегик ҳужжатлар бор”, - деди Ху Цзинтао.
Ху Цзинтао Покистон билан ядровий энергия соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG