Линклар

logo-print

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг заҳарланиш оқибатида вафот этган собиқ ходими Александр Литвиненко ўз ўлимида Кремль хўжайини Владимир Путинни айблади.


У ўлими олдидан ёзиб қолдирган хатида В.Путинни “ваҳшийлик ва шафқатсизлик”да айблаган ва Россия раҳбари унинг ўлимида жавобгар эканини билдирган. Бу хатни А.Литвиненконинг яқин дўсти Алекс Голдфарб оммага ўқиб эшиттирди.
“Сиз бир кишини ўлдиришингиз мумкин. Бироқ бутун дунё норозилиги, жаноб Путин, сизнинг қулоғингизда умрингиз охиригача жаранглаб туради”, - дейилади хатда.
Кремль А.Литвиненконинг заҳарланишига алоқадор эмаслигини таъкидлаб келмоқда. Айни пайтда Кремль матбуот хизмати ходими Дмитрий Песков А.Литвиненконинг ўлимини “фожеа”, деб атади ва бу юзадан текширув олиб бориш Буюк Британия расмийларининг иши эканини билдирди. Буюк Британия ҳукуматининг маълум қилишича, А.Литвиненконинг пешобидан радиоактив модда (полоний 210) топилган. Лондондаги у заҳарланишдан олдин борган япон ресторанида ҳам радиоактивликнинг меъёрдагидан юқори экани аниқланган.
XS
SM
MD
LG