Линклар

Оқ уй расмийлари АҚШ президенти Жорж Буш келаси ҳафта Иорданияда Ироқ бош вазири Нурий Комил ал-Маликий билан учрашиш ниятида эканини билдирди.


Оқ уй матбуот вакили Скот Станзелнинг айтишича, 29-30 ноябрь кунлари ўтказилиши режаланган музокараларда асосий эътибор Ироқ пойтахти Бағдодда хавфсизликни таъминлаш ҳамда шиалар ва сунний араблар ўртасида давом этаётган зўравонликларга барҳам бериш масаласига қаратилади. Радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр агар бош вазир ал-Маликий Жорж Буш билан учрашса, Ироқнинг миллий бирлик ҳукумати таркибидан чиқиши ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG