Линклар

“Ҳамас” гуруҳи раҳбари Холид Машъал янги Фаластин давлати тузиш борасидаги музокараларда олти ой давомида олдинга силжиш бўлмаса, фаластинликлар Исроилга қарши учинчи исённи бошлаши мумкинлигидан огоҳлантирди.


Унинг айтишича, янги Фаластин давлати 1967 йилги чегара асосида тузилиши керак. Қоҳирада Миср президенти Ҳусни Муборак билан сўзлашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Х.Машъал: “Биз уч мақсадни кўзлаб Мисрга келдик. Бу мақсадлар, биринчидан, бирлик ҳукумати тузишдаги қийинчиликлар, иккинчидан, жорий қилинган қамални бекор қилиш, учинчидан, қамоқдаги фаластинлик аёл ва эркакларимизни озод қилишда дуч келинаётган қийинчиликларни ҳал этишдир”, – деди.
XS
SM
MD
LG