Линклар

Бағдоднинг Садр шаҳарчасида 23 ноябрь куни уюштирилган бир неча портлаш оқибатида 200га яқин одам қурбон бўлган эди.


Жума куни тунда ҳам қуролланган шахслар Бағдод шимолидаги шиалар яшайдиган икки уйга ҳужум қилиб, 21 кишини ўлдирди. 24 ноябрда эса Бағдодда суннийларнинг тўртта масжидига шиалар ҳужум қилгани оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Ахборот агентликлари хабарларига кўра, Бағдод шаҳрида исёнчилар билан Ироқ хавфсизлик кучлари ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида отишмалар юз бермоқда. Ироқ пойтахтида коммендантлик соати жорий қилинган, Бағдоднинг халқаро аэропорти ёпиб қўйилган. Мураккаб вазият юзага келгани сабаб Ироқ президенти Жалол Талабоний Эронга сафарини бекор қилди. Ироқ раҳбарининг Теҳронда Эрон ва Сурия президентлари билан учрашиши режалаштирилган эди.
XS
SM
MD
LG