Линклар

logo-print

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг 23 ноябрь куни Лондондаги шифохонада вафот этган собиқ ходими Александр Литвиненко иши юзасидан текширув давом этяпти.


Полиция ходимлари А.Литвиненко уч ҳафта муқаддам шифохонага ётқизилишидан олдин видеотасмага туширилган лавҳаларни синчковлик билан текширмоқда. Буюк Британия расмийлари А.Литвиненко танасидан полоний-210 радиоактив моддасининг катта дозаси топилганини билдирган эди. У заҳарланишдан олдин борган жойларда ҳам радиоактивлик излари аниқланди. Кремлнинг ашаддий танқидчиси бўлган А.Литвиненко вафотидан олдин ёзиб қолдирган мактубида ўз ўлимида Россия президенти Владимир Путинни айблаган. Кремль бу айбловни кескин рад этган.
XS
SM
MD
LG