Линклар

Чилининг собиқ диктатори Аугусто Пиночет 17 йилга чўзилган ҳукмронлиги давридаги барча қилмишлари учун сиёсий масъулиятни биринчи бор тан олди.


Пиночет 91 ёшга кирган кун – 25 ноябрда унинг номидан рафиқаси ўқиб эшиттирган баёнотда собиқ диктатор 1973 йилги давлат тўнтаришини Чилининг манфаатлари учун амалга оширганини таъкидлаган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари маълумотларига кўра, Пиночет давлат тепасида турган 17 йил давомида уч мингдан зиёд киши режимнинг мухолифи сифатида ўлдирилган ёки бедарак йўқолган. Минглаб чилилик қийноққа солинган.
XS
SM
MD
LG