Линклар

Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий идораси аёлларга нисбатан зўравонлик содир этилишига қарши кураш кампаниясини бошлади.


Европа Кенгашининг бу тадбири Мадрид шаҳрида халқаро анжуман очилиши билан бошланди. Йиғилишда Испания Бош вазири Хосе Луис Родригес Запатеро ҳам қатнашди. Европа Кенгашига аъзо бўлган 46 давлатда ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, бу давлатларда яшовчи барча аёлларнинг тўртдан бир қисмига эркаклар томонидан жисмоний зўравонлик содир этилган. Кампания ташкилотчилари аъзо давлатлар ҳукуматларини аёлларга зўравонлик қилувчиларга нисбатан чора кўришга чақирди.
XS
SM
MD
LG