Линклар

Британия ҳукумати вазири Петер Хейнс Россияда фуқаролар эркинлиги ва демократиянинг бўғилиши президент Владимир Путин мамлакатда иқтисодий барқарорлик яратишда эришган ютуқларга соя солганини айтди.


Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) собиқ ходими Александр Литвиненко Лондондаги касалхонада вафот этганидан уч кун кейин, яъни, 26 ноябр куни Хейнс шундай баёнот берди. Литвиненко ўлишидан олдин ёзиб қолдирган мактубида Путинни уни радиоактив модда билан заҳарлаганликда айблаган. Россия раҳбари эса бу айбловни рад этган эди. Британия полицияси Литвиненко касал бўлиб қолишидан олдин у борган меҳмонхона ва ресторандаги хавфсизлик камераси орқали ёзилган видеотасмаларни диққат билан ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG