Линклар

logo-print

Исроил ва Фаластин раҳбарлари ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга риоя қилинишини билдирдилар.


Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт якшанба куни ракета ҳужумлари уюштирилганига жавоб қайтарилмаслигини айтиб, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув тинчлик жараёнини қайта бошлашда ёрдам беришига умид билдирди: “Мен фаластинликлар масъулият хис қилишлари ва яхши ният кўрсатишига умид қиламан. Бу биз ва Фаластин раҳбарияти ўртасида жиддий, адолатли, очиқ ва бевосита музокараларнинг бошланиши бўлиши мумкин. Мазкур келишув биз ва фаластинликлар ўртасида доимий тинчлик ўрнатиш йўлида мен ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ўртасида сўзлашувлар бошланишига имконият яратиши мумкин”, – деди Э.Олмерт.
26 ноябр куни Бош вазири Исмоил Хония билан учрашган Фаластиндаги қатор фракциялар раҳбарлари бир кун олдин кутилмаганда эълон қилинган келишувни бажаришга ваъда бердилар.
XS
SM
MD
LG