Линклар

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт фаластинликлар зўравонликлардан воз кечса, уларга тинчлик ваъда қилди.


“Минтақада фаластинликлар томонидан “ҳаққоний тинчлик” ўрнатилишига кафолат берилса, - деди Э.Олмерт, - Исроил босиб олинган ҳудудларни тарк этиши мумкин”.
Бош вазирнинг айтишича, Исроил Фаластин ҳукуматининг музлатилган банк рақамларидан фойдаланишига рухсат беришга ва расмийларига қўйилган ҳаракатланиш чекловини юмшатишга тайёр. Бундан ташқари, фаластинлик жангарилар томонидан июнь ойида асирга олинган яҳудий аскари озод этилса, Исроил қамоқхоналарда сақланаётган фаластинликлар қўйиб юборилиши мумкин.
“Маҳбусларнинг озод этилиши Фаластин ҳукумати учун муҳим эканини биламан. Шуни маълум қилмоқчиманки, агар аскаримиз Гилат Шалит озод этилиб, эсон-омон оиласига қайтарилса, Исроил ҳукумати фаластинлик маҳбусларни озод этишга тайёр”, - деди Э.Олмерт.
Бироқ 27 ноябрь куни Исроил аскарларининг Ғарбий соҳилда ўтказган ҳарбий амалиёти чоғида Фаластиндаги қуролли гуруҳлардан бирининг аъзоси ва бир аёл ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG