Линклар

Эрон пойтахти мактабларидан бирида граната билан қуролланган шахс мактаб ўқувчиларини гаровга олди, бироқ сал ўтиб ҳеч қандай қаршиликсиз полицияга таслим бўлди.


Маълум бўлишича, 1980-1988 йилларда Ироққа қарши урушда иштирок этган бу шахс ўз хизматлари учун давлатдан рағбатлантириш олиш ниятида шундай йўл тутишга қарор қилган. Ахборот воситалари хабарига кўра, полиция унинг талабларини ҳукуматга етказишга ваъда бергандан сўнг гаровгир ўзини полицияга топширган.
XS
SM
MD
LG