Линклар

АҚШ қўмондонлиги Бағдодда америкалик яна уч ҳарбий ҳалок бўлганини расман маълум қилди.


Бу ҳақдаги хабарда айтилишича, аскарлар пойтахт кўчаларида рўй берган отишмалар чоғида ҳалок бўлган, икки ҳарбий эса яраланган. АҚШ қўшинларининг Рамади шаҳрида ўтказган амалиёти натижасида икки жангари ўлдирилгани хабар қилинмоқда. Бағдод шимолида эса АҚШнинг “F-16” русумли жанговар самолёти қуруқликдаги қўшинларга кўмаклашаётган пайтда ерга қулагани айтиляпти. Ҳозирча самолётнинг қулаши сабаблари ҳамда учувчининг тақдири борасида маълумот тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG