Линклар

logo-print

28 ноябрь куни Туркияга расмий ташриф билан борадиган Рим папаси Бенедикт XVI ни Туркия тупроғида мамлакат бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон кутиб олиши хабар қилинмоқда.


Бироқ Туркиядаги кўпгина зиёлилар бош вазирнинг Рим папаси билан алоҳида учрашув режалаштирмаганини танқид қилмоқда. Аксарият мусулмонлар эса католик черкови раҳбарининг ташрифига норозилик билдиряпти. Истанбул епископи Луис Пелатре мамлакат телевидениесида Бенедектнинг ташрифи ҳақида гапирар экан: “Рим папаси фақатгина насронийлар билан учрашувга келаётгани йўқ. У мамлакат мусулмонлари билан ҳам учрашув ўтказишни режалаштирган ва бу учрашув Рим папаси учун муҳимдир. Бенедектнинг Туркия диний ишлар қўмитаси раҳбари Али Бардоқўғли билан ҳам учрашиши илк маротаба бўлмоқда”, - деди.
XS
SM
MD
LG