Линклар

logo-print

Британия расмийлари Россия Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Александр Литвиненко Лондонда бўлган бир неча жойдан радиация изларини топди.


Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Литвиненконинг дўсти Британиядан сиёсий бошпана олган россиялик олигарх Борис Березовскийнинг уйидан, шунингдек Литвиненко борган “Erinys” хавфсизлик компанияси биносида ҳам радиация белгилари топилган. Кремлнинг танқидчиси бўлган Литвиненко “полоний-210” радиоактив моддаси билан заҳарланиш оқибатида бир неча кун олдин Лондондаги касалхонада оламдан ўтган эди. Литвиненко ўлишидан олдин ёзиб қолдирган мактубида Россия президенти Владимир Путинни уни радиоактив модда билан заҳарлаганликда айблаган. Путин эса бу айбловни рад этган эди.
XS
SM
MD
LG