Линклар

logo-print

АҚШдаги “Озодлик уйи” инсон ҳуқуқлари ташкилоти 2009 йилда Қозоғистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиши уринишига ЕХҲТ рад жавоби бериши кераклигини айтди.


“Озодлик уйи” вакили Кристофер Уолкер Озодлик радиосига Қозоғистонда демократия, адлия идоралари мустақиллиги ва матбуот эркинлиги соҳаларида жиддий муаммолар борлигини айтди: “Қозоғистон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг асосий миссияси ҳисобланган демократия соҳасида сезиларди муваффақиятга эришгани йўқ. Шу боис биз ҳозир Қозоғистоннинг бу ташкилотга раҳбарлик қилиши ўринли эмас деган фикрдамиз”, – деди “Озодлик уйи” расмийси.
Қозоғистоннинг ЕХҲТга раҳбарлик қилиши ҳақидаги аризаси 4-5 декабр кунлари ташкилотда муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG