Линклар

logo-print

Давлат департаменти матбуот вакили Шон Мак Кормак Ироқда вазият мураккаб бўлишига қарамай, АҚШ президенти Жорж Буш ва Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий мамлакатда фуқаролик уруши боряпти деган фикрда эканини айтди.


“Биз Ироқда мазхаблар ўртасида давом этаётган зиддият ва бошқа зўравонликлардан хавотирдамиз. Ироқ ва фуқаролар уруши ҳақида жуда кўп гап-сўз бўлаётганидан хабарим бор. Биз ва энг муҳими Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий бундай фикрда эмас”, – деди Давлат департаменти расмийси.
Бағдодда уч кун давом этган коммендантлик соати бекор қилинганидан кейин душанба куни яна зўравонликлар рўй берди. Қуролланган шахс одамларни ўққа тутгани оқибатида олти нафар ироқлик нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG