Линклар

logo-print

Теҳронга расмий сафар қилаётган Ироқ президенти Жалол Талабоний Эроннинг олий диний раҳбари оятулло Али Ҳуманаий билан учрашди ва Ироқдаги вазиятни муҳокама қилди.


Али Ҳуманаий Ироқда тинчлик ўрнатилиши учун, аввало, АҚШ бошчилигидаги ҳарбий кучлар Ироқни тарк этиши лозимлигини билдирди. У Ироқнинг ҳозирги вазиятига АҚШ олиб борган сиёсат сабаб бўлгани ва бу сиёсат ўзига хос “даллоллар” орқали амалга оширилганини таъкидлади. Ж.Талабоний ҳам хавфсизлик ҳукумат қўлида эмаслигини тан олиб, агар назорат тўлиқ Ироқ ҳукуматига ўтса, мамлакатда тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини айтди. Ж.Талабоний Теҳронга ташрифининг биринчи куни Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод билан музокаралар ўтказган эди. Учрашувда М.Аҳмадийнажод Эрон Ироққа қўлдан келганча ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG