Линклар

Рим папаси Бенедикт XVI нинг Туркияга тўрт кунлик сафари бошланди.


Анқара аэропортида католик черкови раҳбарини Туркия бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон кутиб олди.
“Авваламбор сизни ва ҳамроҳларингизни мамлакатимизда кўриб турганимиздан мамнунлигимизни изҳор этаман. Ташрифингиз ўзига хос даврда амалга оширилмоқда ва у катта аҳамиятга эга, деб ўйлайман”, - деди Туркия бош вазири.
Бенедикт XVI сафаридан олдин берган интервьюсида унинг Туркияга уюштираётган ташрифи мусулмон ҳамда насронийлар ўртасидаги дўстлик ришталарига сабаб бўлишига умид билдирди. Папанинг ташрифи муносабати билан Анқара ва Истанбул шаҳарларида ўта жиддий хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Бир гуруҳ миллатчилар ва исломий гуруҳлар бу ташрифга қарши норозилик намойишлари режалаштирган. Рим папаси шаҳарларда одатдагидай ойнали “папамобил”да эмас, балки усти ёпиқ зирҳи автомобилда ҳаракатланади.
XS
SM
MD
LG