Линклар

Беларус пойтахти Минск шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммити бўлиб ўтмоқда.


“ЎзА” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов саммитда қатнашиш учун 28 ноябрь куни Минскка йўл олган. Саммитда ўзаро ҳамкорлик, МДҲ доирасидаги интеграция масалалари ҳамда хавфсизлик муаммолари муҳокама этилиши кутилмоқда.
“Олдимизга қўйган мақсадларимизнинг айримлари амалга оширилмай қолганини тан олишимиз керак. Лекин бу мақсадлар ўзининг муҳимлигини йўқотди, дегани эмас. Интеграция масалаларида тез суръатда жиддий ишлар олиб боришимиз даркор. Аввало иқтисодни ривожлантириб, МДҲ фуқароларининг ижтимоий ҳуқуқлари кафолатини ва ҳимоясини таъминлашимиз керак”, – деди саммитни очиб берган Беларус президенти Александр Лукашенко.
XS
SM
MD
LG