Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэр Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) собиқ ходими Александр Литвиненконинг Лондонда вафот этгани “жиддий масала” эканини айтди.


Радиоактив модда билан заҳарланган Литвиненконинг ўлими Британия-Россия муносабатлари таранглашишига сабаб бўлди. НАТОнинг Ригада ўтаётган саммитида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши мумкин Британия Бош вазири Тони Блэр: “Полиция текширувни давом эттиради. Менимча, бундай текширув ўтказилишида ҳеч қандай дипломатик ва сиёсий тўсиқлар бўлмаслигини одамлар билишлари лозим”, – дея баёнот берди.
Литвиненко ўлишидан олдин ёзиб қолдирган мактубида ўз ўлимида Путинни айблаган. Бироқ Кремл расмийлари бу айбловни рад этган. Россиялик прокурорлар текширув ўтказишда британиялик ҳамкасбларига ёрдам беришни таклиф қилганлар.
XS
SM
MD
LG