Линклар

Қирғизистондаги ноҳукумат ташкилотлар мамлакат Жаҳон банкининг қарзга ботган давлатлар рўйхатига киритилишига қарши бугун норозилик намойиши ўтказиши кутилмоқда.


Сешанба куни Бишкекда ўтказилган матбуот конференциясида “Фуқаролик платформаси” ноҳукумат ташкилоти вакили Алишер Мамасолиев: “Аҳолининг катта қисми ҳозиргача бу қандай дастур эканини тушунмайди. Хатто президент Қурманбек Бакиевнинг ўзи дастурда қандай шартлар борлигинини билмаслигини айтган. Шартларни билмасдан қандай қилиб музокара ўтказиш мумкин?”, – деди ноҳукумат ташкилоти вакили.
Алишер Мамасолиевга кўра, намойиш Жаҳон банкининг Бишкекдаги идораси олдида ўтказилади. Унда сиёсий партиялар қатнашмайди. 22 ноябр куни Қирғизистон парламентининг бюджет қўмитаси аъзолари мамлакат Жаҳон банкининг қарзга ботган давлатлар рўйхатига киритилишига қарши эканликларини маълум қилган эдилар.
XS
SM
MD
LG