Линклар

logo-print

Беларус пойтахти Минскда МДҲ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтди.


Ташкилотга раислик қилаётган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев йиғилиш МДҲ келажаги масаласини муҳокама қилиш учун ўтказилганини айтди: “Ушбу саммит МДҲ истиқболи, хусусан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги самарадорлигини ошириш ва уни ривожлантириш истиқболи масаласини батафсил муҳокама қилишга имконият яратади”, – деди Қозоғистон раҳбари.
Айни пайтда, Беларус хавфсизлик хизмати ходимлари Кремл расмийлари билан Минскка борган Россиянинг учта газетаси мухбирини улар аккредитациядан ўтган бўлишига қарамай саммитга киритмаганидан сўнг россиялик 15 нафар журналист норозилик тариқасида саммитнинг матбуот хонасини тарк этдилар.
XS
SM
MD
LG