Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ етакчилигидаги халқаро кучларнинг Ироқда қолиши мандатини келаси йил охиригача узайтирди.


Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллаб халқаро кучлар мандатини узайтиришни сўраб мурожаат қилгани боис шундай қарор қабул қилинди.
АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Болтон Хавфсизлик кенгаши қарорини олқишлади: “Хавфсизлик кенгаши Ироқда хавфсизлик қайта тикланиши ва демократия сари олдинга қадам ташланиши керак деган қатъий фикрда. Таклифнинг бир овоздан тасдиқлангани ҳар бир давлат бу ишга хисса қўшиш истагида эканини кўрсатади. Менимча, Франция вакилининг нутқи ҳам барчамиз якдил эканимизни яққол кўрсатди. Менимча, буни Ироққа қўшни бўлган давлатлар назарда тутишлари керак”, – деди АҚШнинг БМТдаги элчиси.
Хавфсизлик кенгаши қабул қилган хужжатда агар Ироқ ҳукумати илтимос қилса, 160 минг аскардан иборат халқаро кучлар белгиланган муддат тугашидан олдин Ироқдан олиб чиқилиши мумкинлиги қайд этилган.
XS
SM
MD
LG